Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:35

21 декабр куни охирзамон бўладими?


Кейинги кунларда OzodJavobга келаётган саволларнинг аксари 21 декабр куни "охирзамон бўлармиш", "қиёмат бошланармиш" қабилида бўлаётгани учун ушбу саволга жавоб излашга ҳаракат қилдик.



OzodJavob Форумига келаётган, Facebook, Twitter, Skype орқали йўлланаётган саволларнинг аксари айнан 21 декабрга тааллуқлидир.

Мурод исмли самарқандлик йигит Skype орқали йўллаган саволида шундай ёзди:

“21 декабр куни охирзамон бўлади дейишаяпти шу тўғрими? Қадимий Майя тақвими 21 декабрда тугаркан. Шу куни Қуёш галлактика марказидан ўтади, ҳамма ёқни қоронғулик қоплайди, Нибиру планетаси Ерга яқин келади дейишаяпти. Яна ўша куни тўртта планета битта чизиққа тўғри келиб, тўқнашув содир бўлади дейилаяпти. Бу аломатлар барчаси охирзамон бошланишидан дарак деган гапларни Интернет орқали ўқияпмиз. Ҳақиқатдан ҳам шундайми? Булар охирзамон аломатларими?” дея савол йўллаган самарқандлик Мурод.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансур Озодликка берган интевьюсида охирзамон ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдириб, буни башоратчиларнинг тўқимаси дея атади.

- Қуръони Каримнинг ўнлаб жойларида қиёмат кунини Олоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди, белгилай олмайди дейилган. Ҳатто пайғамбарлар ҳам, азиз-авлиёлар ҳам уни қачон бўлишини билмайди. Лекин қиёматнинг беҳос бўлиши ҳақ у... Кейин Ҳадису шарифларда аломатлари ҳам айтилган. Мана шу айтилган аломатларнинг ҳали ҳаммаси рўёбга чиққани йўқ, дейди Абдулазиз Мансур.

Шайх Абдулазиз Мансур билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:00 0:00
Бевосита линк

АҚШдаги NASA фазо агентлиги мутахассислари ҳам 21 декабр билан боғлиқ гап сўзларни инкор қилади.

NASA мутахасисларига кўра, дунё 2012 йилда тугамайди, Ер сайёрасига ҳеч қандай таҳдид йўқ.

Мутахасислар 21 декабрдан кейин дунёни қоронғулик қоплаши ва сайёралар тўқнашуви ҳақидаги гап-сўзларни мутлақо инкор қилиб, Нибиру планетаси борлиги ҳам олимларга номаълумлигини таъкидлашган.

Шунингдек, NASA мутахассислари фикрича, 21 декабрда Майя тақвимининг узоқ ҳисобли бир даври тугайди ва кейин унинг янги даври бошланади.
XS
SM
MD
LG