Линклар

Бугун Қирғизистон парламенти қиз ўғирлаш учун белгиланган жазони кескинлаштириш ва ҳозирги қонунчиликда кўзда тутилган 3 йил ўрнига жазони 7 йил озодликдан маҳрум қилиш деб белгилаш таклифини муҳокама қилишни давом эттирди.

Қиз ўғирлаш учун жазони кучайтиришни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси парламент аввалги йиғинларида 1 ва 2-ўқишда маъқулланди. Лойиҳанинг қонун кучини олиш учун уни депутатлар 3-сўнгги ўқишда ҳам қабул қилишлари¸ сўнгра у икки парламент қўмитаси тасдиғидан ўтиши ва президент томонидан имзоланиши лозим.

Қирғизистонлик ҳуқуқ фаоллари ҳисобича¸ ҳар йили мамлакатда 12 минггача қиз ўз хоҳишига қарши ўғирлаб кетилади ва уларнинг кўпчилигини 18 ëшга етмаганлар ташкил этади.

Қирғизистон қонунчилигида қизларнинг 18 ëшга тўлгандан сўнг турмушга чиқишига рухсат этилади.

Аксар ҳолларда 18 га тўлмаганлар норасмий тарзда диний никоҳ орқали турмуш қуришга мажбурланади ва бу уларни ҳар қандай легал ҳақдан мосуво қилмоқда¸ дейишмоқда қонун ташаббусчилари бўлган қирғиз депутат ва ҳуқуқ фаоллари.
XS
SM
MD
LG