Линклар

Whitney Houston 2012 йилги Google қидирувида биринчиликни олди


Уитни Ҳюстон ўз замонасининг энг машҳур юлдузларидан бири эди.

Уитни Ҳюстон ўз замонасининг энг машҳур юлдузларидан бири эди.

Жорий йилнинг 11 феврал куни кутилмаганда вафот этган америкалик машҳур поп қўшиқчиси Уитни Ҳюстон номи 2012 йили Google қидирув тизимида энг кўп изланган ном бўлди.

Google ширкати эълон қилган йил якунларига мувофиқ¸ ер юзидаги Google фойдаланувчилари қидирувида октябр ойида АҚШ шарқий соҳилига ëпирилган Sandy довули иккинчилик¸ АҚШ сайловлари эса¸ учинчиликни қўлга киритган.

Ҳолливудда суратга олинган “Очлик ўйинлари” (Hunger Games)¸ Лондонда бўлиб ўтган ëзги Олимпиада ўйинлари ва Аманда Тодд каби сўзлар ҳам 2012 йилда Google орқали қидирилган энг оммабоп сўзлар бўлган.
XS
SM
MD
LG