Линклар

Ўзбекистонда 2012 йилнинг 1 декбар ҳолатига кўра, 1305 та оммавий ахборот воситаси рўйхатга олинган. Бу ҳақда 12news.uz агентлиги Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Бобур Алимовга таяниб хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, рўйхатга олинган оммавий ахборот воситаларининг 712 таси газета, 264 таси журнал, 16 таси ахборот бюллетени, 4 таси ахборот агентлиги, 63 таси телевидение ва 34 таси радиодир. Бундан ташқари 210 та вебсайт ҳам оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтган.

Алимовнинг айтишича, нашрларнинг 43 фоизи, телеканалларнинг 53 фоизи, радиоканалларнинг 85 фоизи давлатга қарашли эмас.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда матбуот мутлақ давлат назоратида эканини айтиб келади. Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Ўзбекистон Президенти Исмлом Каримовни "Интернет душманлари" рўйхатига киритган.
XS
SM
MD
LG