Линклар

logo-print

Германия ширкати Ўзбекистонда пора берганликда гумон қилинмоқда


Германиянинг йирик пўлат концерни – ThyssenKrupp Ўзбекистон ва Қозоғистонда пора берганликда гумон қилинмоқда.

Deutsche Welle радиосининг маълум қилишича, можаро ThyssenKrupp шўъба корхонаси GfT Bautechnik ширкатининг Каспий бўйида сунъий ороллар барпо этишда қатнашгани билан боғлиқ.

ThyssenKrupp компанияси тергов ўз ташаббуси билан бошланганини айтмоқда. Айтилишича, шўъба корхона раҳбарлари ThyssenKrupp етакчиларини хабардор қилмаган ҳолда АҚШда рўйхатдан ўтган фирма ҳисобига 8 миллион евро миқдорида ноқонуний тўлов ўтказган. Тўловнинг мақсади ва якуний олувчиси номаълум.

Концерннинг Ўзбекистон ва Хитойдаги фаолияти ҳам текширилмоқда.
XS
SM
MD
LG