Линклар

logo-print
Беларус Президенти Александр Лукашенко Қирғизистондаги 2010 йил апрел инқилобдан кейин Минскка қочган собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг пенсиясини Беларусга ўтказишни таклиф қилди.

"Бакиевнинг пенсиясини ўтказинглар. Албатта, у очдан ўлмайди, лекин пенсия ҳисобланган эканми, демак, ўтказиш керак",– деди Беларус раҳбари МДҲ, Болтиқ бўйи ва Грузия матбуоти бош муҳаррирлари клуби аъзолари билан учрашувда.

Бироқ Қирғизистон Ижтимоий ҳимоя жамғармаси собиқ президентлар Асқар Ақаев ва Қурмонбек Бакиевга пенсия тўланмаслигини маълум қилди. Қирғиз расмийларига кўра, пенсияга чиққан шахс нафақани шахсан ўзи расмийлаштириши керак. Бироқ Ақаев ҳам, Бакиев ҳам пенсияга чиқиш ва ўзларига нафақа тўлаш тўғрисида ариза ёзмаган.
XS
SM
MD
LG