Линклар

Сербияда миллиардер ҳибсга олинди


Сербияда мамлакатнинг энг бой ва нуфузли одамларидан бири бўлган миллиардер Мирослав Мишкович ҳибсга олинди. У билан бирга ўғли ва яна саккиз одам қўлга олингани хабар қилинмоқда.

Сербия прокуратурасининг билдиришича, Мирослав Мишкович йирик молиявий жиноятларда айбланмоқда. Сўнгги ўн кун ичида Мишкович терговчилар томонидан икки марта сўроққа чақиртирилган эди.

67 ёшли миллиардер Сербияда савдо, қишлоқ хўжалиги, кўчмас мулк ва суғурта соҳасида фаолият юритади.
XS
SM
MD
LG