Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши чоршанба куни Шимолий Корея томонидан ракета учирилганини кескин қоралади. Шимолий Корея раҳбарияти фазога метеорологик сунъий йўлдош учирилганини билдирмоқда.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг ёпиқ мажлисидан сўнг кенгашнинг жорий раиси Муҳаммад Лулик журналистларга ракетанинг учирилиши Шимолий Кореяда бу каби ишлар олиб борилишини тақиқловчи халқаро қонунларга зид экани ҳақида баёнот берди. Дипломат Шимолий Кореяга нисбатан чора кўриш юзасидан маслаҳатлашувлар давом этаётганини билдирди.

АҚШ, Жанубий Корея ва Япония Шимолий Кореянинг ракета синовларини ядровий қурол яратиш йўлидаги ҳаракат сифатида баҳолайди.
XS
SM
MD
LG