Линклар

АЭХА Эрон ҳукумати вакиллари билан Теҳронда учрашади


Пайшанба куни Теҳронда Атом энергияси халқаро агентлигининг бир гуруҳ вакиллари Эрон расмийлари биалн учрашади. АЭХА делегацияси Эрон ҳукуматини Исломий Республиканинг мунозарали ядровий дастурига оид маълумотларни халқаро мутахассисларга тақдим қилишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Хусусан, БМТ қошидаги агентлик ядровий қурол ишлаб чиқаришда иштирок этаётгани гумон қилинаётган иншоотларга бориш ва мутахассислар билан учрашиш имкони берилишини талаб қилмоқда.

АЭХАнинг ядровий текширувлар гуруҳи етакчиси Ҳерман Накаертс Теҳрон расмийлари рухсат бериши биланоқ мутахассислар Парчин ҳарбий комплексига “боришга тайёр” дея баён қилди.

АЭХА мутахассислари Парчин базасида ядровий қурол ишлаб чиқаришда ишлатилиши мумкин бўлган синовлар ўтказилганини гумон қилишади.

Маҳаллий матбуотда Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг 2007 йилда Эрононнинг тинч мақсадлардаги технологияларни ўзлаштирган ҳолда “ядровий давлатга айлангани”ни эълон қилгани ҳақидаги сўзларидан иқтибос келтирилмоқда.
XS
SM
MD
LG