Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:33

Туркистон исломий ҳаракатига аъзоликда айбланганларга ҳукм ўқилди


Суд ҳукмига кўра, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги битта маҳаллада истиқомат қилган 19 ёшдан 30 ёшгача бўлган бу диндорлар "байтулмол" йиғиб, террор ташкилотларини молиявий таъминлаш билан шуғулланганликда айбланди.


"Туркистон исломий ҳаракати асосчиси Абдували қоридир"

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Бектемир туман судида Туркистон исломий ҳаракати экстремистик ташкилотига аъзоликда айбланган 16 диндор устидан маҳкама жараёни якунига етди.

Судланувчиларнинг маҳкамада иштирок этган яқинлари ва ҳуқуқ ҳимоячиларидан олинган маълумотга кўра, айбдор топилганларга 5 йилдан 12 йилга қадар қамоқ жазоси берилган.

Диндорлардан икки нафари - 28 яшар Акмал Оллонуров ва 21 яшар Баҳодир Дадажоновлар маҳкамада ўз айбига иқрор бўлган¸ ҳамда суд қилинган 16 кишилик жиноий гуруҳ етакчилари сифатида 12 йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

19-30 ёшлар оралиғида бўлган ва бир маҳаллада истиқомат қилган бу диндорларнинг 3 нафари институт талабаси, 2 нафари эса коллеж ўқувчисидир.

Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов маҳкамага оид тафсилотларни сўзлаб берар экан, Туркистон исломий ҳаракатига аъзоликда айбланган диндорлар устидан маҳкама кўп йиллардан буён кузатилмаганини айтади:

- Бу 1999 йилдан 2004 йилга қадар бўлган жиноят ишлари материалларида тилга олинган айбловлар ичида бўлган ва бу ҳаракатнинг асосчилари сифатида Абдували қори Мирзаев ва бошқа уламоларнинг номлари келтирилган. Аммо, айнан шу ҳаракатга алоқадорликда айбланган диндорлар устидан меҳкама анчадан бери кузатилмаган эди. Суд мажлисида қизиқ гаплар бўлди. Гўёки, ҳаракат фаоллари ўз автомобилларини сотиб, "байтулмол"га қўшган ва диний-экстремистик ҳаракатларни молиялаган, деганга ўхшаш гаплар бўлди, дейди маҳкамада иштирок этиши учун рухсат берилган оз сонли ҳуқуқ фаолларидан бири Абдураҳмон Ташанов.

Қуйида ҳуқуқ фаоли билан қурилган суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.


Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:41 0:00
Бевосита линк


"Суд тугади, аммо айблов хулосасини ҳануз кўрмадик"

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Бектемир туман суди ҳукми билан 8 йилга озодликдан маҳрум этилган 29 яшар Дилшод Муҳаммадхоновнинг отаси Мурод Муҳаммадхонов суд ҳукми эълон қилинган кунда ҳам айблов хулосасини қўлига олмагани, ҳатто кўрмагани ва маҳкама жараёнида шу каби қонунбузарликларга йўл қўйилгани боис суднинг ҳукмдан норози эканини айтади:

- Барака топгурлар, мен айблов хулосасини шу кунга қадар қўлимга олганим йўқ, ҳатто кўрганим ҳам йўқ. Ўғлимни нимада айблашганини ҳам тушунганим йўқ. 7 ой ҳибсда сақланган бўлса, фақат бир марта кўришимга рухсат беришди. У Туркистон исломий ҳаракати, деган ҳаракат нима ўзи, билмасам. Ўғлимнинг бунақа ишларга алоқаси йўқ, деб биламан ман, дейди Мурод Муҳаммадхонов.

Қуйида Мурод Муҳаммадхонов билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:13 0:00
Бевосита линк



"Мақсад учун қабиҳ жиноятдан қайтмаган исломий ҳаракат"

Бектемир туман суди судлаган диндорларнинг ота-оналари ўзлари ҳам, фарзандлари ҳам Туркистон исломий ҳаракати, дейилган ташкилотни, ҳатто эшитишмаганини айтмоқда.

Тергов материалларида келтирилган маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда ташкилий жиҳатдан Ал-Қоиданинг таркибий бўлинмасига айланган Туркистон ислом ҳаракати ўз фаолиятини Марказий Осиё ҳудудида ҳамда унинг ташқарисида ички ва ташқи молиявий каналларига эга.

Туркистон ислом ҳаракатининг жанггари бўлинмалари Афғонистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон орқали ўтадиган наркотик моддаларни етказиб бериш билан ҳам фаол шуғуллангани айтилди.

Ўзбекистон расмийлари ушбу террорчи ташкилот нафақат қурол-яроғ ва ўқ-дори билан, балки Афғонистон ва Тожикистонда қазиб олинаётган қимматбаҳо тошлар контрабандаси билан ҳам фаол шуғуллангани бўйича маълумотлар мавжудлигини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG