Линклар

Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи Гулнора Каримовадан ваъда қилинган жавобни кутмоқда


Гулнора Каримова.

Гулнора Каримова.

Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳининг медиадастурлар бўйича директори ўтган ҳафта Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова билан Twitter сайтида баҳс қилгач, унга мактуб йўллади.

Эндрю Штройлайн ўтган ҳафта Гулнора Каримованинг Twitter саҳифасида Ўзбекистонда қийноқлар, болалар меҳнати ва инсон ҳуқуқларининг бузилишига оид бошқа ҳолатларни танқид қилганига жавобан, президент қизи ҳуқуқ фаолидан “конкрет ҳолатлар” бўйича мисоллар ва саволларни имейл орқали юборишни сўраган.

Эндрю Штройлайннинг Озодликка айтишича, бир неча соат давом этган Twitter баҳсидан сўнг тайёрлаган мактубни Гулнора Каримовага 12 декабр куни юборган.

- Суҳбатимиз охирида, Гулнора Каримова мен кўтарган ҳар бир ҳолатни ўрганиб, жавоб беришга тайёрлигини изҳор қилди. Мен унга бунга оид рўйхатни юборишни ваъда қилдим ва имейл орқали юбордим. У билан суҳбат давом этаётганини ҳамма билсин учун, маткубни очиқ манбаларда ҳам эълон қилдим, дейди Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи вакили.

Унинг айтишича, ўз мактубида Гулнора Каримованинг отаси етакчилигидаги ҳукумат Ўзбекистон халқи “ҳуқуқларини мунтазам бузиб келаётганига оид, жумладан сиёсий эркинликларнинг бостирилгани, фуқаролик жамияти вакилларининг қамоққа ташланаётгани, маҳбусларга нисбатан систематик тарзда қийноқ қўлланиши, болалар мажбурий меҳнати, Андижон қатлиоми каби муаммоларни қамраб олувчи кўплаб конкрет ҳолатларни” келтирганини қўшимча қилди.

Кеийнги пайтларда Ўзбекистон ижтимоий ва сиёсий майдонида фаоллашиб қолган Гулнора Каримова ҳозирча Штролайннинг мактубига жавоб бериш ваъдаси устидан чиққани йўқ.
XS
SM
MD
LG