Линклар

Суриядаги портлашда 16 киши ҳалок бўлди


Суриянинг Қатана шаҳарчасида машинага ўрнатилган бомбанинг портлаши оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди, 20га яқин одам жароҳатланди.

Давлатга қарашли SANA агентлиги қурбонлар орасида аёллар ва болалар бўлгани, ҳужум ортида “террорчилар” турганини хабар қилди.

Хабар қилинишича, портлаш пайшанба куни Қатана шаҳарчасидаги мактаб олдида рўй берган.

Ундан аввал суриялик фаоллар айни шаҳарчадаги армия ётоқхонасида рўй берганини хабар қилишган эди.

Айни пайтда, мухолифатнинг хабар қилишича, пойтахт Дамашқ яқинида ҳукумат кучлари билан исёнчилар ўртасида жанглар авж олмоқда.

Чоршанба куни кечқурун ички ишлар вазирлиги биноси олдида рўй берган портлашда беш киши ҳалок бўлган эди.

Айни пайтда хабар агентликлари АҚШ расмийларига таянган ҳолда, ҳукумат исёнчиларга қарши СКАД русумидаги ракеталарни ишга солганини хабар қилмоқда.
XS
SM
MD
LG