Линклар

АҚШ Мудофаа вазири Ҳамид Карзай билан учрашади


АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта ва Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта ва Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панеттанинг пайшанба куни Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан учрашиши режелаштирилган.

Панетта Кобулга чоршанба куни келди. Унинг ташрифи АҚШ Президенти Барак Обама халқаро кучлар 2014 йил охирига қадар Афғонистонда ҳарбий ҳаракатларни якунлагач, Американинг қанча қўшинини у ерда қолдириш масаласини кўриб чиқаётган пайтга тўғри келмоқда.

Расмийларга кўра, Оқ уй Афғонистонда маҳаллий кучларни тайёргарликдан ўтказиш, барқарорликни таъминлаш ҳамда Ал-Қойда ва бошқа террорчи гуруҳларнинг кучайиши олдини олишга кўмаклашиш учун 6 мингдан 10 минггача қўшинни қолдириш таклиф қилинмоқда.

Панетта чоршанба куни Кобулда халқаро кучлар қўмондони генерал Жон Аллен билан учрашди.
XS
SM
MD
LG