Линклар

Москва Башар ал-Ассад ютқазаётганини тан олди


Россиянинг юқори даражали расмийси илк бор Сурия Президенти Башар ал-Ассад мамлакатда назоратни қўлдан бой бераётгани ва исёнчилар томонидан ағдарилиши мумкинлигини тан олди.

Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Михаил Богданов Москва Суриядаги минглаб россияликни эвакуация қилиш эҳтимолига тайёр турганини баён қилди. У исёнчиларнинг ғалабаси минглаб қурбон эвазига амалга ошади, дея таъкидлади.

Россия Сурия режимининг иттифоқчиси ҳисобланади ва 20 ойидан бери давом этаётган можарони ҳал қилиш учун Сурия ҳукумати билан исёнчилар ўртасида музокаралар ўтказилишига чақириб келади.

Россия ва Хитой БМТ Хавсизлик кенгашида Ассад режимига қарши резолюцияларнинг кўриб чқилишига бир неча марта вето қўйган.

Ғарб давлатлари Ассадни ҳокимиятни тарк этишга чақириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG