Линклар

Грецияни банкротдан қутқариш учун молиявий ёрдам кўрсатиш қарори маъқулланди


Евроҳудуд давлатлари молия вазирлари Грецияни қарз бўҳронидан қутқариш учун берилаётган ёрдамни маъқуллади.

Европа Иттифоқининг Иқтисод масалалри бўйича комиссари Олли Рейн пайшанба куни қабул қилинган қарорга мувофиқ Грецияга март ойига қадар жами 49,1 миллиард евро (64 миллиард АҚШ доллари) миқдорида ёрдам пули берилиши кўзда тутилганини маълум қилди.

Бу билан, деди ЕИ иқтисод вазири, қарз бўҳринидан азият чекаётган Греция учун “бир неча ойдан бери давом этган ноаниқликка нуқта қўйилди”.

Греция ҳукумати эҳтимолий дефолтнинг олдини олиш учун кердиторлар талаб қилаётган тежамкорлик чоралари ва ислоҳотларни қисқа муддат ичида амалга оширди.

Евроҳудуд вазирларининг қарори 27 давлатни ўз ичига олувчи ЕИ молия вазирлари 2014 йилдан бошлаб Европа банкларини назорат қилиш қоидалари бўйича келишиб олишидан кейин қабул қилди.

Мазкур келишувга кўра, камида 150 йирик банк фаолияти Европа Марказий банки томонидан назорат қилинадиган бўлди.
XS
SM
MD
LG