Линклар

“Ўзбекэнерго” раиси ишдан олинди


“Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси раиси Ботиржон Тешабоев Ўзбекистон президентининг 11 декабрдаги қарори билан вазифасидан бўшатилди.

“Ўзбекэнерго” ширкатининг ўзини таништирмаган мулозими Озодлик билан суҳбатда Ботир Тешабоевнинг нима сабабдан ишдан олинганидан бехабарлигини билдирди.

“Ўзбекэнерго” ДАКнинг янги раиси этиб, илгари компания раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Искандар Басидов тайинланди.

“Ўзбекэнерго” тизимидаги корхоналарда иш ҳақларининг уч-тўрт ойдан берилмаётгани ҳақида Озодлик хабар бергандан сўнг, уч мингдан ортиқ ишчига иш ҳақлари тўланган эди.

Исми сир қолишини сўраган “Сирдарё ИЭС” нинг ишчиларидан бири компания раисининг вазифасидан бўшатилишига ижобий муносабат билдирар экан, бундан кейин маошларининг ўз вақтида бериб борилишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG