Линклар

logo-print
Ўзбекистон 2013 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида уч миллиард доллар ҳажмдаги хориж сармоясини ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Дастурдан 151 та лойиҳа ўрин олган.

UzDaily нашрининг хабар беришича, дастур доирасида Ўзбекистон 56 та лойиҳа бўйича ҳукумат кафолати остига 836 миллион долллардан кўпроқ хориж кредитларини жалб этмоқчи. Тўғридан-тўғри хориж сармоялари ҳисобига 95 та лойиҳа бўйича икки миллиард 18 миллион доллар сарфланади.

Маълумотда айтилишича, хориж компанияларининг нефт-газ соҳасидаги 22 та лойиҳа бўйича тўғридан-тўғри сармоялари ҳажми 1 миллиард 724 миллион долларни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG