Линклар

logo-print
Истанбулдаги экстрадиция маҳкамаси андижонлик қочқин Шомуроджон Қосимовни ҳибсдан озод қилиш ҳақида қарор чиқарди.

БИ-БИ-СИнинг хабар беришича, уни Ўзбекистонга қайтариш ёки қайтармаслик борасида якуний ҳукм 2013 йилнинг 30 январида ўтадиган маҳкамада аниқ бўлади.

Ўзбекистон Шомуроджон Қосимовни конституциявий тузумга тажовуз қилишда айблаган ва Туркиядан уни экстрадиция қилинишини сўраган. БМТнинг қочқинлар билан ишлаш идораси Қосимовнинг бошпана изловчи шахс мақомини бериш аризаси юзасидан ҳануз бир қарорга келмаган.

37 яшар Шомуроджон Қосимов 5 ойдирки, Истанбулдаги Бакиркўй қамоқхонасида қолмоқда.
XS
SM
MD
LG