Линклар

"Ўзбектуризм" Миллий компаниясининг собиқ раиси Рустам Мирзаев етти йилга озодликдан маҳрум қилинди.


Бу ҳақда Uzmetronom сайти ўз манбаларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

"Ўзбектуризм" Миллий компанияси раиси Рустам Мирзаев ва унинг акаси жорий йилнинг феврал ойида Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди.

Мирзаев ўзининг "Сайрамтуризм" компаниясида валюта билан боғлиқ қоунунбузарликларни содир этганликда айбланган.

Рустам Мирзаев Москва давлат университетини тугатган, ишбилармон тадбиркор. Иккита сайёҳлик компания эгаси. Рустам Мирзаев икки йил олдин “Ўзбектуризм” Миллий компанияси раиси этиб тайинланган эди.

У тарих фани доктори, минтақавий масалалар бўйича сиёсатшунос ҳам ҳисобланади. Халқаро муносабатлар ва туризм муаммолари бўйича Россия ва Ўзбекистонда нашр этилган бир қанча илмий китоблар муаллифи.

“Ўзбектуризм”нинг аввалги раиси Зоҳид Ҳакимов бундай икки йил олдин мансаб ваколатини ошириш ва мамлакатга катта миқдордаги иқтисодий зарар етказиш айби билан озодликдан маҳрум этилган эди.

Ҳозирда “Ўзбектуризм” миллий компанияси раиси лавозимига Фаррух Ризаев тайинланган.
XS
SM
MD
LG