Линклар

Бугун Хитойнинг Хэнан вилояти Ченпенг қишлоғидаги бошланғич мактаблардан бирида пичоқ билан қуролланган 36 ёшли маҳаллий эркак 23 кишини жароҳатлади.

Синхуа агентлиги маълумотига кўра, жароҳатланганлардан 22 нафари мактаб ўқувчиларидир. Икки ўқувчи шифохонага ётқизилган.

Воқеа мактаб дарвозаси олдида содир бўлган. Болаларга ҳужум қилган 36 ёшли эркак ҳибсга олинган.

Кейинги йилларда Хитойда мактаб ўқувчилари ва боқча болаларига ҳужумлар бир неча бор кузатилди. Ҳужумлар натижасида бир қанча бола ҳалок бўлгани ҳам хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG