Линклар

Эрон ядровий дастурига оид музокаралар натижасиз якунланди


Парчин ҳарбий базаси.

Парчин ҳарбий базаси.

Кеча Теҳронда ўтказилган Атом энергияси халқаро агентлиги (АЭХА) вакиллари билан Эрон расмийлари ўртасидаги музокаралар натижасиз якунланди.

Навбатдаги музокаралар 16 январга белгилангани хабар қилинди.

Бугун АЭХА директорининг ўринбосари Ҳерман Накаертс кейинги музокараларда силжишлар бўлишига умид билдирди.

АЭХА Эрон ҳукуматини мунозарали ядровий дастурига оид маълумотларни халқаро мутахассисларга тақдим қилишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Хусусан, БМТ қошидаги агентлик ядровий қурол ишлаб чиқаришда иштирок этаётгани гумон қилинаётган иншоотларга бориш ва мутахассислар билан учрашиш имкони берилишини талаб қилмоқда.

АЭХА мутахассислари Парчин базасида ядровий қурол ишлаб чиқаришда ишлатилиши мумкин бўлган синовлар ўтказилганини гумон қилишади.

Эрон эса ўз ядровий дастури тинчлик мақсадини кўзлашини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG