Линклар

logo-print

Рус мухолифати лидери Навалний товламачиликда айбланмоқда


Алексей Навалний.

Алексей Навалний.

Россия ҳукумати мухолифат етакчиси Алексей Навалнийга нисбатан янги жиноий иш қўзғади.

Бу ҳақда жума куни хабар қилган Россия Тергов қўмитаси маълумотига кўра, ака-ука Алексей ва Олег Навалнийлар иқтисодий товламачиликда айбланмоқда.

Ака-ука Навалнийлар савдо компаниясидан 1,79 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пулни ноқонуний ўзлаштирганликда айбланаяпти.

Россия Жиноят Кодексига кўра, бу айбловлар судда исботланса, мухолифат етакчиси 10 йилга қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG