Линклар

HRW: Эронда “қатағон кампанияси” давом этаяпти


Эрондаги "қатағон кампанияси" Маҳмуд Аҳмадийнажот президентликка қайта сайланганидан кейин бошлангани айтилаяпти.

Эрондаги "қатағон кампанияси" Маҳмуд Аҳмадийнажот президентликка қайта сайланганидан кейин бошлангани айтилаяпти.

Human Rights Watch халқаро ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, 2009 йилда Маҳмуд Аҳмадийнажот Эронга қайта президент этиб сайланганидан сўнг бу мамлакатда “қатағон кампанияси” ҳукм сураяпти.

HRWнинг жума куни очиқлаган янги ҳисоботида айтилишича, Эронда мухолифат фаоллари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар тазйиққа учрамоқда.

Бу каби шахслар “судсиз қатл қилинмоқда, қийноққа учрамоқда, асоссиз ҳисбга олинмоқда ва эронликларнинг сўз эркинлиги, йиғинлар ўтказиш эркинликларининг поймол қилиниши кенг тарқалган” дейилади ташкилот ҳисоботида.

Ҳужжатга кўра, кейинги йилларда хориждан сиёсий бошпана излаётган эронликлар сони ошмоқда. Улар асосан, Ироқ ва Туркиядан паноҳ топаяпти.

HRW ҳисоб-китобича, 2009 йилда 11500 эронлик чет элдан сиёсий бошпана сўраган, 2011 йилда эса бу рақам 18000 ни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG