Линклар

logo-print

Политковская ўлимида айбланган полковник қамалди


 Дмитрий Павлюченков.

Дмитрий Павлюченков.

Бугун Москва шаҳар суди журналист Анна Политковская ўлимида айбланган милициянинг собиқ полковниги Дмитрий Павлюченковни 11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Политковскаянинг фарзандлари Павлюченковдан 100 минг АҚШ доллари миқдорида товон пули ундириш бўйича судга мурожаат қилишни режалаштирмоқда.

Кремлнинг кескин танқидчиси бўлган “Новая газета” мухбири 2006 йилнинг 7 октябрида Москвадаги уйи йўлагида отиб кетилган эди.

Владимир Путин сиëсати мухолифи¸ хусусан унинг Чеченистондаги уруши танқидчиси 48 яшар Политковская айнан Путин туғилган кунда ўлдирилган эди.

Политковскаянинг журналист сифатидаги фаолиятини “аҳамиятсиз” дея баҳолаган Путин¸ унинг ўлимида махсус хизматлар қўли борлигини кескин инкор қилган эди.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасига кўра¸ 2000 йилдан бери Россияда камида 19 журналист хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолатларда ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG