Линклар

Сув муаммоси Марказий Осиëни келишиб ишлашга етаклайдиган омил


Kyrgyzstan -- Hydroelectric power station Kambarata-2 near the town of Toktogul, 30Aug2010

Kyrgyzstan -- Hydroelectric power station Kambarata-2 near the town of Toktogul, 30Aug2010

“Қурултой” эшиттиришида Марказий Осиëда сув муаммоларини муҳокама қилган суҳбатдошларнинг муштарак фикри ана шундай бўлди.

Пайшанба куни Россия ва Ўзбекистон Қамбарота ГЭСини текширувдан ўтказишга келишгани боис “Қурултой”да айни мавзуни муҳокама қилдик.

Москва ва Бишкек Қамбарота ГЭСини қуриш юзасидан 2009 йилда келишувга эришганидан кейин расмий Тошкент бу борада ўз xавотирларини баëн қилган эди.

Қозоғистонга сафар қилган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Тожикистонда Роғун ва Қирғизистонда Қамбарота ГЭСларини қуриш режаларига минтақада "уруш"ни келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.

Бу баëнотдан уч ой ўтиб АҚШ Миллий разведка кенгашининг “Глобал тенденциялар 2030: Муқобил дунё” номли янги ҳисоботида 2030 йилгача Марказий Осиёда сув билан боғлиқ можаролар юзага келиш эҳтимоли илгари сурилди.

“Қурултой” эшиттиришида қатнашган минтақа интеграцияси бўйича таҳлилчи олим Фарҳод Толипов сув муаммоси Марказий Осиë давлатлари учун келишиб ишлашга етаклайдиган омил эканлигини таъкидлади.



Эшиттиришда қатнашган туркманистонлик журналист Умид Жуматов эса “Марказий Осиëдаги газ ва нефт заҳираларига эга давлатлар шарқона такаббурликни йиғиштириб¸ сув бошидаги давлатлар билан мулоқот қилиши лозим” деган фикрни билдирди.

Тошкентлик таҳлилчи Комрон Алиев эса расмий Тошкент нуқтаи назари Марказий Осиë давлатлари имзо чеккан трансчегаравий дарëлар бўйича конвенцияга уйғун эканлигини таъкидлади.

Шунингдек эшиттириш мобайнида оддий ўзбекистонликларнинг бу борадаги фикрларига ҳам ўрин берилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG