Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:11

Коннектикутдаги мактабда рўй берган отишмада 27 киши ҳалок бўлди


Sandy Hook бошланғич мактаби 5 ёшдан 10 ёшгача болалар учун мўлжалланган.
Sandy Hook бошланғич мактаби 5 ёшдан 10 ёшгача болалар учун мўлжалланган.

АҚШнинг Коннектикут штати Ньютон шаҳридаги мактабда қуролланган шахс ўт очиши оқибатида камида 27 киши, жумладан 20 бола ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.


14 декабр куни Sandy Hook бошланғич мактабида рўй берган ҳодиса Америка тарихида мактабда рўй берган энг мудхиш воқеалардан бири бўлди.

Полицияга кўра, отишмани 20 яшар Адам Ланза содир этгани гумон қилинмоқда.

Баъзи хабарларга кўра, у мактбага боршидан аввал ўз отасини отиб ўлдирган. Унинг онаси мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган ва у ҳам воқеа қурбонларидан биридир. Афтидан ҳужумчи онасининг ўқувчиларини ўққа тутган.

Ньютон шаҳар полицияси вакили лейтенант Пол Ванс CNN телеканалига мактабда хавфсизлик ўрнатилганини маълум қилди.

"Ньютон полицияси воқеа жойига етиб келгач, дарҳол мактабни ишғол қилди ва ҳужумчини қидиришни бошлади. Мактабдаги ҳар бир хона, ҳар бир бурчак кўздан кечирилди. Бизнинг асосий вазифамиз иложи борича тезроқ барча ўқувчиларни олиб эвакуация қилиш эди", деди полициячи.

Sandy Hook бошланғич мактаби 5 ёшдан 10 ёшгача болалар учун мўлжалланган.

АҚШ Президенти рўй берган ҳодиса муносабати билан чиқиш қилиб, уни "вахшийларча қилинган жиноят", дея атади ва кўз ёшларини тийиб туролмади.

"Бугун ҳалок бўлганларнинг аксари 5дан 10 ёшгача бўлган гўзал ва жажжи болалар эди. Уларнинг бутун ҳаёти - туғилган кунлари, мактабни битиришлари, тўйлари, ўзларининг болалари олдинда эди. Ҳалок бўлганлар орасида ўқитувчилар, ўз ҳаётларини болаларимиз орзулари ушалишига бағишлаган эркак ва аёллар ҳам бор эди. Бугун юрак-бағримиз вайрон бўлди", деди президент Обама.

Sandy Hook бошланғич мактабида рўй берган отишма жорий йилда рўй берган бундай ҳодисларнинг сўнггиси ва АҚШ тарихидаги энг мудҳишларидан бири бўлди.

Бундан бир неч ой аввал Колорадо штатидаги кинотеатрлардан бирида қуролланган шахс отишма уюштириб, 12 кишини ўлдирган эди. Висконсин штатида эса Сикхлар ибодатхонасида қуролланган шахс олти кишини ўлдириб, ўзини ҳам отган эди.
XS
SM
MD
LG