Линклар

Назарбоев лотин ёзувига ўтишга тайёргарлик кўриш ҳақида кўрсатма берди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳукуматга 2025 йилгача лотин ёзувига ўтишга тайёргарлик кўришни буюрди.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг хабар беришича, Нурсултон Назарбоев лотин ёзувига асосланган қозоқ алифбосига ўтиш нафақат қозоқ тилининг ривожланишига, балки унинг замонавий ахборот тилига айланишига хизмат қилишини айтган.

Шунингдек, Қозоғистон раҳбари ҳукумат қозоқ тилини аниқ ва изчил ривожлантириб боришини билдирган.
XS
SM
MD
LG