Линклар

Жаҳон банки Ўзбекистонга 82 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда мазкур ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Такуя Камата маълум қилди.

Uzdaily нашрининг ёзишича, бу маблағ Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларида сув таъминоти тизимини яхшилашга сарфланади.

Лойиҳа амалга ошгач, Олот ва Қоракўл туманида 220 минг аҳолининг сув билан таъминлаши яхшиланади. Мазкур ҳудудларда аҳолининг тахминан 80 фоизи қишлоқ жойларида истиқомат қилади.
XS
SM
MD
LG