Линклар

Россия ва Ўзбекистон Қамбарота лойиҳасини экспертизадан ўтказмоқчи


Россия ва Ўзбекистон расмийлари Қирғизистондаги Қамбарота-1 ГЭС лойиҳасини текширувдан ўтказишга келишиб олди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазирининг муовини Рустам Азимов ҳукуматлараро қўшма иқтисодий комиссия йиғини чоғида маълум қилган.

Би-Би-Сининг хабар беришича, Рустам Азимов Россия билан бу борада протоколнинг имзоланиши Марказий Осиёдаги сув-энергетик лойиҳаларга алоқадор барча томонлар ўртасида конструктив мулоқотга асос бўлишига умид билдирган.

Россия Қамбарота -1 ГЭСи лойиҳасининг асосий молиячисидир. Мазкур қурилиш учун Россия 2 миллиард долларга яқин маблағ ажратишини билдирган.
XS
SM
MD
LG