Линклар

АҚШ президенти Барак Обама Коннектикут штати Нютаун шаҳридаги мактабга жума куни қилинган ҳужум оқибатида 28 одам, жумладан, 20 ўқувчининг ҳалок бўлиши муносабати билан мамлакатда тўрт кунлик мотам эълон қилди.

18 декабргача давом этадиган мотам кунларида АҚШ ҳарбий базалари, ҳукумат бинолари ва элчихоналарида, шунингдек Конгрессда мамлакат байроғи туширилади.
Полицияга кўра, мактабдаги отишмани 20 яшар Адам Ланза содир этгани гумон қилинмоқда.

Баъзи хабарларга кўра, у мактбага боршидан аввал ўз отасини отиб ўлдирган. Унинг онаси мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган ва у ҳам воқеа қурбонларидан биридир. Адам Ланза мактаб биносида ўлик ҳолда топилган. У ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлги тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG