Линклар

logo-print

Мисрликлар янги конституция лойиҳаси бўйича референдумда овоз бермоқда


Миср аскарлари референдум бюлетенларини Қоҳирадаги сайлов участкасига олиб келган пайт, 2012 йил 13 декабар.

Миср аскарлари референдум бюлетенларини Қоҳирадаги сайлов участкасига олиб келган пайт, 2012 йил 13 декабар.

Мисрликлар мамлакат янги конституцияси лойиҳаси бўйича референдумда овоз бера бошлади.

Президент Муҳаммад Мурсий ва унинг исломий тарафдорлари янги конституция мамлакатни демократияга яқинлаштиришини айтган.

Танқидчилар, жумладан, либераллар, дунёвий мамлакат тарафдорлари ва насронийлар ҳужжат иломий экани ва озчиликни ташкил этганлар ҳуқуқларига зарар етказиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Янги конституция лойиҳаси ва Мурсий ўз салоҳиятларини кучайтириш ҳақида чиқаргани фармон мамлакат бўйлаб норозиликларга сабаб бўлди.

Жума куни Александрия шаҳрида Мурсий тарафдорлари билан унга қарши бўлганлар ўртасида тўқнашув рўй берди.

Пойтахт Қоҳирада ҳам Мурсий тарафдорлари ва унга қаршилар намойиш ўтказди.

Миср янги конституцияси лойиҳаси бўйича референдум 15 ва 22 декабр кунлари ўтказилади.
XS
SM
MD
LG