Линклар

Россия мухолифати Москва ва Санкт-Петербургда намойиш ўтказмоқчи


Россия мухолифати лидерларидан бири Алексей Навалний.

Россия мухолифати лидерларидан бири Алексей Навалний.

Россия мухолифати Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида намойиш ўтказишни режаламоқда.

Москва шаҳар ҳокимияти рухсат беришни рад қилганига қарамай, мухолифат намойиш ўтказилишини айтди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Санкт-Петербург ҳокимияти мухолифат намойиш ўтказишига рухсат берган.

Россия мухолифати Владимир Путин президент этиб сайланганидан бери мухолифатга қарши босим кучайганини иддао қилмоқда.

Намойишлар арафасида мухолифатнинг таниқли лидерларига қарши жиноий иш очилди.

Коррупцияга қарши блоггер Алексей Навалний ва укаси Олег Навалний иқтисодий товламачиликда айбланмоқда.

Улар савдо компаниясидан қарийб 1,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пулни ноқонуний ўзлаштирганликда айбланаяпти.

Бундай айблов учун Россия Жиноят Кодексида 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм этиш назарда тутилган.
XS
SM
MD
LG