Линклар

Дунё лидерлари АҚШ мактабида ҳужум қурбони бўлганлар яқинларига таъзия билдирмоқда


АҚШнинг Коннектикут штати Нютаун шаҳридаги мактабга қилинган ҳужумда 20 бола ва олти нафар катталар ҳалок бўлгани муносабати билан дунё давлалари раҳбарлари қурбон бўлганлар яқинларига ҳамдардлик билдирмоқда.

Япония Бош вазири Ёшиҳико Нода “Биз чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз”, дея баёнот берди.

Австралия Бош вазири Жулия Гиллард мактабга ҳужумни “ёвузлик” деди.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай эса воқеани “қайғули” деб атади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Рамин Меҳмонпараст АҚШ мактабидаги ҳужумни “фожиа” деб бахолади.

Нютаун шаҳридаги мактабга ҳужум шу пайтгача рўй берган ҳужумлар ичида энг шавқатсиз ҳужум деб бахоланмоқда.

АҚШ расмийларига кўра, ҳужумни 20 ёшли Адам Ланза уюштирган. Қатлиом содир этганидан сўнг у ўзини отиб ўлдирган.

Ланза мактабга ҳужум бошлашидан олдин уйида ўз онасини отиб ўлдирган.

АҚШ президенти Барак Обама Нютаун шаҳридаги мактабга қилинган ҳужумда 28 одам ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакатда тўрт кунлик мотам эълон қилди.
XS
SM
MD
LG