Линклар

Ўзбекистон ва Франция прокуратура ходимлари тайёрлашга келишди


Ўзбекистон ва Франция прокуратура ходимлари тайёрлашда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Ўзинформ Интернет нашри хабарига кўра, шу ҳақдаги келишув Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари ва Франция Миллий магистратура мактаби ўртасида 12 декабр куни Парижда имзоланган.

Ҳужжатда икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик принциплари белгиланган.

Икки ташкилот ўзаро тажриба алмашишга ва прокуратура ходимларини профессионал тайёргарликдан ўтказиш дастурларини амалга оширишга келишиб олган.
XS
SM
MD
LG