Линклар

Россия мухолифати лидерларидан бири Сергей Удалцов Москвадаги “Гулаг” қурбонлари ёдгорлиги пойига гул қўймоқчи бўлган пайтда ҳибсга олинди.

Мухолифат Россия Президенти Владимир Путин ҳукуматига қарши 15 декабр куни рухсат этилмаган намойиш ўтказишга чақирган эди.

Мустақил “Дожд” Интернет телевидениеси мухолифат намойишини суратга олишга уринган ўз мухбирлари ҳам қўлга олинганини билдирди.

Хабарларга кўра, полиция намойиш ўтказишга рухсат берилмаганини карнайлар орқали эълон қилиб турганига қарамай, намойишга икки мингдан кўп одам келган.

Айни пайтда, Россия мухолифатчилари Санкт-Петербург шаҳрида рухсат берилган намойиш ўтказган.
XS
SM
MD
LG