Линклар

Москвада Россия мухолифати раҳбарлари қўлга олинди


Россия мухолифати раҳбарларидан бири Сергей Удалцов.

Россия мухолифати раҳбарларидан бири Сергей Удалцов.

Россия мухолифати раҳбарларидан бири, коррупцияга қарши блоггер Алексей Навалний Москвадаги рухсат берилмаган намойишда қўлга олинди.

Ундан олдин мухолифат раҳбарларидан Сергей Удалцов, Ксения Собчак ва Иля Яшин ҳам Москвадаги “Гулаг” қурбонлари хотираси ёдгорлиги пойига гул қўйишга уринган пайтда ҳибсга олинган.

Москва полициясига кўра, Удалцов, Собчак ва Яшинга рухсат этилмаган намойиш уюштирганлик айблови эълон қилинади.

Полиция маълумотига кўра, президент Владимир Путин ҳукуматига қарши Федерал хавфсизлик хизмати бош қароргоҳи олдида ўтказилган намоийшда тахминан 500 киши қатнашган.

Мустақил манбалар норозилик тадбирида қарийб 2000 киши иштирок этганини билдирди.

Айни пайтда, Россия мухолифатчилари Санкт-Петербург шаҳрида рухсат берилган намойиш ўтказган.
XS
SM
MD
LG