Линклар

logo-print

Дамашқ расмийси халқаро санкцияларни бекор қилишда БМТдан ёрдам сўради


Сурия ҳукумати мамлакат аҳолиси халқаро санкциялардан азият чекаётганини билдирди.

Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Муаллим шанба куни БМТни АҚШ ва Европа Иттифоқи жорий қилган санкциялар бекор қилинишида аралашишга чақирди.

Муаллимнинг ушбу баёноти 15 декабр куни Дамашққа бир кунлик ташриф билан борган БМТнинг гуманитар масалалар бўйича мутасаддиси Валерие Амос билан учрашувдан кейин янгради.

Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режими демократик ислоҳотлар талаби билан намойишга чиққан сурияликларга шавқатсиз куч қўллагани сабабли АҚШ ва Европа Иттифоқи Ал-Ассад режимига қарши санкциялар жорий қилган.

2011 йил март ойида Сурия ҳукуматига қарши бошланган оммавий намойишлар фуқаролар урушига айланиб кетди.

Хабарларга кўра, шу кунга қадар Сурияда камида 40 минг одам ҳалок бўлган.

АҚШ ва ЕИ санкциялари нефт ва қурол эмбаргосидан ташқари президент Ал-Ассад ва Сурия ҳукумати раҳбарларига тегишли мулкларни музлатишни ҳам назарда тутади.
XS
SM
MD
LG