Линклар

logo-print

Россия Ташқи ишлар вазири Тошкентга сафар қилади


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 17 декабр куни Тошкентга ташриф буюради.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Лавровнинг Ўзбекистон раҳбарлари ва Ташқи ишлар вазирлиги расмийлари билан музокара олиб бориши ва икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросимида қатнашиши режаланган.

Россия Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкори ҳисобланади. 2011 йилда икки давлат ўртасида савдо айланмаси 6 миллиард 688 миллион АҚШ долларидан ошган.

2012 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги бу кўрсаткич 5 миллиард 580 миллион доллардан ошган.

Ҳозир Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида 858та корхона фаолият юритмоқда.

Россиянинг 106та ширкати Ўзбекистонда рўйхатга олинган.

Айни пайтда, Россияда Ўзбекистон резидентлари иштирокида 473та корхона тузилган.

2012 йилнинг учинчи чорагида Россия ва Ўзбекистон ўртасида якка шахслар томонидан пул ўтказиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30,14 фоизга кўпайиб, 2,7 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди.

Россия Марказий банки маълумотига кўра, жорий йил учинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга пўл жўнатмалари 30,66 фоизга кўпайиб, 1,969 миллиард долларни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG