Линклар

logo-print

Россия мухолифати етакчилари ҳибсдан озод қилинди


Москванинг Любянка майдонидаги ҳукуматга қарши норозилик акцияси, 2012 йил 15 декабр.

Москванинг Любянка майдонидаги ҳукуматга қарши норозилик акцияси, 2012 йил 15 декабр.

Москва полицияси Федерал хавфсизлик хизмати бош қароргоҳи олдида шанба куни рухсат берилмаган намойишда қатнашган ўнлаб фуқаро ва мухолифат лидерларини қўлга олди.

Полиция Москвада 40 киши ва Санкт-Петербург шаҳарида 26 киши ҳибсга олинганини билдирди.

Сўнгги хабарларга кўра, намойишчилар билан бирга ушланган мухолифат етакчилари Сергей Удалцов, Ксения Собчак ва Иля Яшин кейинроқ ҳеч қандай айбловсиз қўйиб юборилган.

Полиция Москвадаги намойишда тахминан 700 киши қатнашганини айтди.

Мустақил манбалар эса норозилик тадбирида қарийб 2000 киши иштирок этганини билдирди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, президент Владимир Путин ҳукуматига қарши шу каби норозилик акциялари шанба куни Россиянинг Екатеринбург, Самара, Перм ва бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтказилган.
XS
SM
MD
LG