Линклар

logo-print
Ўзбекистонда 2013 йили Chevrolet Lacetti автомобилининг янгиланган варианти сотувга чиқарилади.

Бу ҳақда bibi.uz веб-сайти маълум қилди.

Ўзгаришлар киритилган Chevrolet Lacetti автомобили Ўзбекистон бозорига 2013 йилнинг куз ойларида чиқиши айтилмоқда.

Ташқи кўриниш бўйича ўзгаришлар автомобил олд чироқлари, бампери, капот ва қанотлари ҳамда орқа қисмига киртилади.

Автомобилдаги энг катта ўзгариш эса Ўзбекистонда терилган ва euro-5 стандартига мос келувчи 1,5 ҳажмли мотор экани айтилмоқда.

Chevrolet Lacetti автомобилининг янги модели нафақат Ўзбекистонда, балки МДҲ давлатларида ҳам сотувга чиқарилади.
XS
SM
MD
LG