Линклар

logo-print
Кобулда 6 декабр куни уюштирилган худкуш ҳужумида жароҳатланган Афғонистон Миллий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Асадуллоҳ Холид АҚШдаги касалхонага кўчирилди.

Афғонистон президенти матбуот хизматига кўра, Бағром шаҳридаги америкаликлар касалхонасида муолажа олаётган Холид шанба куни АҚШга олиб келинган.

Худкуш ҳужуми Асадуллоҳ Холид хавфсизлик идорасига қарашли мехмонхонада шахси очиқланмаётган одамни қабул қилаётган пайтда рўй берган эди.

Мазкур ҳужум масъулиятини Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Вилоят ҳокими ва вазир бўлиб ишлаган Асадуллоҳ Холид махфий хизмат бошлиғи лавозимига жорий йилнинг сентябр ойида тайинланган эди.
XS
SM
MD
LG