Линклар

АҚШ Бош котиби Ҳиллари Клинтон мия чайқалиши жароҳати боис шимолий Африка ва Форс кўрфази мамлакатларига режалаштирган ташрифларини бекор қилди.

Клинтон ошқозон вируси туфайли хушини йўқотгани ва йиқилганида мия чайқалиши жароҳатини олгани айтилмоқда.

АҚШ Давлат департаменти Бош котиб айни дамда ўз уйида шифокорлар назорати остида муолажа олаётганини маълум қилди.

Маълумотга кўра, Ҳиллари Клинтон келаси ҳафта ичи ишини уйидан туриб давом эттиради.
XS
SM
MD
LG