Линклар

logo-print
АҚШ Президенти Барак Обама жума куни 26 киши, жумладан, 20 нафар бола отиб ўлдирилган Коннектикут штатининг Нютаун шаҳридаги бошланғич мактабга боради.

Обаманинг ҳужумда қурбон бўлганлар оила аъзолари ва яқинлари билан учрашиб уларга таъзия изҳор қилиши режаланган.

Коннектикут штати расмийлари мактабда уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар исмлари ва ёшини эълон қилди.

Қурбон бўлганлардан 12 нафари қиз бола, саккиз нафари ўғил бола, олти нафари мактаб ўқитувчиси бўлган.

Болалар 6-7 ёшда бўлган. Айни пайтда, қотиллик содир этганликда гумонланган шахснинг оиласи қурбон бўлганлар оиладарига “чуқар таъзия” изҳор қилган.

20 яшар Адам Ланза қотиллик содир этишидан олдин ўз уйида онаси Нэнси Ланзани отиб ўлдиргани айтилмоқда.

Мактабдаги қотилликдан сўнг Адам Ланза ўзини ўзи отиб ўлдиргани тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG