Линклар

Сурия мухолифати янги тузилма ташкил қилди


Сурия собиқ Бош вазир Риёд Ҳижоб.

Сурия собиқ Бош вазир Риёд Ҳижоб.

Сурия мухолифати президент Башар Ал-Ассад режими ҳокимиятдан ағдарилса, давлат ташкилотларини сақлаб қолиш учун Эркин миллий кенгаш тузди.

Мазкур кенгаш ўтган ҳафта дунёнинг 114 давлати Сурия халқининг легитим вакили сифатида тан олган мухолифат коалицияси аъзолари ва тарафдорларидан иборат.

Эркин миллий кенгашни бошқарадиган етти кишидан иборат ижроя кенгаши раиси этиб собиқ Бош вазир Риёд Ҳижоб танланди.

Айни пайтда, пойтахт Дамашқда армия аскарлари билан исёнчи гуруҳлар ўртасида президент саройи яқинида отишмалар давом этаётгани ҳақида хабарлар олинмоқда.

Мухолифат лидерларидан бири Моуаз Ал-Ҳатиб президент Ал-Ассаднинг истеъфо бериши хусусида музокара ўтказилиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.
XS
SM
MD
LG