Линклар

Филиппин жанубида “Бофа” довулидан ўлган одамлар сони минг кишидан ошди.

Ҳукумат расмийлари бу рақам кўпайиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Айни пайтда, 850 киши бедарак қўқолган. Улар орасида 4 декабр куни довул ёпирилишидан олдин денгизга кетган балиқчилар ҳам бор.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, ҳозирда 27 мингдан ортиқ одам эвакуация марказларида яшамоқда.

Табиий офатдан азият чеккан одамларнинг аксари ўз қариндошлари ва дўстларининг уйларидан бошпана топган.

Довул Филиппин жанубидаги инфратузилмага катта зарар етказган. Энг оғир вазият Минданао оролида юзага келгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG