Линклар

Ўзбекистон Жанубий Кореяга ишчилар жўнатиш бўйича ҳужжат имзолади


Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ва Корея Республикасининг Бандлик ва меҳнат вазирлиги ишчиларни Корея Республикасига жўнатиш бўйича англашув меморандуми имзолади.

Ҳужжат Бандлик ва меҳнат вазири Ли Чен Пил бошчилигидаги делегациянинг Тошкентга қилган сафари якунида жума куни имзоланди.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига кўра, имзоланган ҳужжат Ўзбекистон фуқароларини Кореяжа жўнатиш жараёни самарали бўлишини таъминлаш имконини яратади.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, 2007 йилдан ҳозирга қадар 15 мингдан зиёд Ўзбекистон фуқароси ишга эркин ёллаш тизими орқали Корея Республикасида ишга жойлашган.
XS
SM
MD
LG