Линклар

logo-print

Миср: Исломчилар референдумда ғалаба қозонганини иддао қилмоқда


Миср Президенти Муҳаммад Мурсий сайлов участкасида, Қоҳира ш., 2012 йил 15 декабр.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий сайлов участкасида, Қоҳира ш., 2012 йил 15 декабр.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсийнинг исломчи иттифоқчилари мамлакат янги конституцияси лойиҳаси бўйича референдумнинг 15 декабр кунги биринчи босқичида қатнашаган фуқароларнинг ярмидан кўпроғи ҳужжатни қўллаб овоз берганини айтди.

“Мусулмон биродарлиги” ҳаракати ўз ҳисоб-китобига асосланиб, референдумда қатнашган фуқароларнинг 57 фоизи янги конституция лойиҳасини ёқлаб овоз берганини билдирди.

Президент Муҳаммад Мурсий ва унинг исломий тарафдорлари янги конституция мамлакатни демократияга яқинлаштиришини айтган.

Унинг рақиблари эса янги конституция фундаментал эркинликлар ва озчиликни ташкил этган гуруҳлар ҳуқуқларини ҳимоя қилмаслигини таъкидламоқда.

Миср янги конституцияси лойиҳаси бўйича референдумнинг иккинчи босқичи 22 декабр куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG