Линклар

Миср: Исломчилар референдумда ғалаба қозонганини иддао қилмоқда


Миср Президенти Муҳаммад Мурсийнинг исломчи иттифоқчилари мамлакат янги конституцияси лойиҳаси бўйича референдумнинг 15 декабр кунги биринчи босқичида қатнашган фуқароларнинг ярмидан кўпроғи ҳужжатни қўллаб овоз берганини билдирди.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсийнинг исломчи иттифоқчилари мамлакат янги конституцияси лойиҳаси бўйича референдумнинг 15 декабр кунги биринчи босқичида қатнашган фуқароларнинг ярмидан кўпроғи ҳужжатни қўллаб овоз берганини айтди.

“Мусулмон биродарлиги” ҳаракати ўз ҳисоб-китобига асосланиб, референдумда қатнашган фуқароларнинг 57 фоизи янги конституция лойиҳасини ёқлаб овоз берганини билдирди.

Президент Муҳаммад Мурсий ва унинг исломий тарафдорлари янги конституция мамлакатни демократияга яқинлаштиришини айтган.

Унинг рақиблари эса янги конституция фундаментал эркинликлар ва озчиликни ташкил этган гуруҳлар ҳуқуқларини ҳимоя қилмаслигини таъкидламоқда.

Миср янги конституцияси бўйича референдум икки босқичда ўтказилиши режаланган.

15 декабр куни Мисрнинг 10та вилояти, жумладан, пойтахт Қоҳира ва Александрия шаҳарларида ўтказилган референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 26 миллиондан ортиқ фуқаро иштирок этгани айтилмоқда.

22 декабр куни қолган вилоятларда ўтказиладиган референдумда эса 25 миллион мисрлик овоз бериши кутилмоқда.

Янги конституция лойиҳаси бўйича референдум ва Мурсий президент салоҳиятларини кучайтириш ҳақида 22 ноябр куни қабул қилган фармон мамлакат бўйлаб оммавий норозиликларга сабаб бўлди.

Мухолифатнинг босими натижасида 9 декабр куни президент Мурсий ўз фармонини бекор қилди.

14 декабр куни Ўрта ер денгизи соҳилида жойлашган Александрия порт шаҳрида Мурсий тарафдорлари билан унга қарши бўлганлар ўртасида тўқнашув рўй берди.

Пойтахт Қоҳирада ҳам Мурсий тарафдорлари ва унга қарши бўлганлар намойиш ўтказди.

Миср янги конституцияси лойиҳаси бўйича референдумда берилган овозларнинг якуний натижаси 22 декабрдан кейин эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG