Линклар

ЕИ делегацияси раҳбари Норбер Жустеннинг элчилик миссияси тугади


Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи (ЕИ) делегациясининг илк раҳбари Норбер Жустен элчилик миссиясини тугатди.

Жустен жума куни Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболли йўналишлар борасида фикр алмашилган.

Норбер Жустенга сиёсий-дипломатик, савдо иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирилган.

ЕИ делегациясининг Ўзбекистондаги раҳбари лавозимини болгариялик дипломат Юрий Стерк эгаллайди.

ЕИнинг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон жорий йил май ойида Юрий Стеркни Ўзбекистондаги ЕИ делегациясига янги раҳбар этиб тайинлаган эди.
XS
SM
MD
LG