Линклар

Қозоғистон мухолифати фаоллари Жанаўзен фожиасининг бир йиллигини хотирламоқда.

2011 йилнинг 16 декабр куни Қозоғистон ғарбида жойлашган Жанаўзен шаҳрида полиция ходимлари билан намойишчилари ўртасида рўй берган тўқнашувда камида 16 киши ўлган, юздан ортиқ одам жароҳат олган.

Полиция тинч намойишчиларни ўққа тутган воқеа Мустақиллик байрами нишонланаётган кунда рўй берган.

Жанаўзен фожиаси маошлар оширилиши ва шароитлар яхшиланиши талаби билан нефт заводи ишчилари бир неча ой норозилик акциялари ўтказганидан кейин улар ишдан бўшатиб юборилганидан сўнг рўй берган.

Ўтган бир йил давомида Жанаўзенда мухолифат фаоллари қўлга олиниб маҳкамага тортилган.

Қатор мустақил ахборот воситаларининг фаолияти тўхтатилган.

Қозоғистон ҳукумати, бу йил Жанаўзенда Мустақиллик байрами билан боғлиқ ҳар қандай тадбир ўтказишни таъқиқлаган.

Ҳукумат янги зўравонликлар рўй беришининг олдини олиш мақсадида шундай қарор қабул қилингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG